Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди
Ўзбекистонда август ойида қишлоқ хўжалигига 77 миллиард сўмлик зарар етказилди. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда.
“Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш мутахассислари томонидан ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг август ойида жами 195 та ҳолатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 274 гектар ер майдонларида ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилганлиги аниқланди. Шундан суғориладиган 127 гектар ерларда, 83 гектар лалми ерларда, 2,4 гектар бўз ерларда, 62 гектар яйлов ерларда қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида ерларнинг ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилишига сабаб бўлган.
Ушбу ҳолатларда қонунбузарларга нисбатан жами 76 миллиард 916 миллион сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланган. Энг кўп қонунбузарлик ҳолатлари вилоятлар кесимида олиб қаралганда Андижон вилояти (30 та ҳолатда),Қашқадарё (43 та ҳолатда), Наманган (41 та ҳолатда), Самарқанд, (29 та ҳолатда), Сурхондарё вилоятларида (19 та ҳолатда) аниқланган.
Аниқланган ер қонунбузарлик ҳолатларидан 109 таси прокуратура органларига 47 таси эса ИИВ ҳудудий бўлинмаларига чора кўриш учун, 42 та ҳолатда бошқа ташкилотларга, 8 та ҳолатда ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган.
Мавзуга оид
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:09 / 03.12.2024