Жаҳон | 19:47 / 10.08.2022
7158
1 дақиқада ўқилади

Google ҳаммуассиси 127 млн долларлик акцияларини хайрия фондларига берди

Брин Google’нинг 739 млн дона акциясига эгалик қилади. Сергей Бриннинг бойлиги 96,6 млрд долларга тенг.

Фото: Forbes

Alphabet (Google эгаси) ҳаммуассиси ва йирик акциядори Сергей Брин компаниянинг 127 млн долларлик 1 млн 700 минг дона акциясидан воз кечди.

Forbes манбасининг сўзларига кўра, миллиардер ўз акцияларини Sergey Brin Family Foundation ва Michael J. Fox Foundation хайрия фондларига тақдим этган.

Брин Google’нинг 739 млн дона акциясига эгалик қилади. Брин ўз фондига йилига бир-икки марта маблағ ўтказади. Майкл Ж. Фокс фонди Паркинсон касаллигига қарши дори топиш билан шуғулланади. Бриннинг онаси мазкур хасталикка чалинган.

Forbes Real-Time маълумотларига кўра, Сергей Бриннинг бойлиги 96,6 млрд долларга тенг ва унинг 90 фоизини Alphabet компаниясидаги улуши ташкил этади. Брин 2019 йилда Google президентлигини тарк этган.

Мавзуга оид