Эстония Шенген визасига эга россияликларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди
Таъкидланишича, чекловлар Шенген визаси Эстония томонидан берилган россияликларга тааллуқли бўлиб, Шенген келишувидаги бошқа мамлакатлар берган визаларга тегишли эмас.
Келаси ҳафтадан бошлаб Эстония Шенген визасига эга россияликларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди. Бу ҳақда Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу маълум қилди.
Рейнсалунинг сўзларига кўра, визалар амал қилишда давом этади, аммо мамлакатга келаётган россияликларга қарши санкция қўлланилади – уларга Эстонияга киришга рухсат берилмайди. Чекловлар 18 августдан кучга киради.
Фақат дипломатик ваколатхоналар ходимлари, халқаро юк ташиш билан шуғулланувчилар, Эстониядаги қариндошлариникига келаётганлар ва ЕИ бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга шахсларга истисно қилинади.
Рейнсалунинг таъкидлашича, чекловлар Шенген визаси Эстония томонидан берилган россияликларга тааллуқли бўлиб, Шенген келишувидаги бошқа мамлакатлар берган визаларга тегишли эмас.
Август бошларида Латвиянинг Россиядаги элчихонаси россияликларга ҳар қандай турдаги визалар берилиши номаълум муддатга тўхтатилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:54
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34
Россияда мигрантларнинг иш жойини ўзгартиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
22:34 / 24.12.2024