«Интеграл» компанияси Ўзбекистонда микрочиплар ишлаб чиқармоқчи
Ўзбекистон ва Беларус бош вазирлари ўринбосарлари мамлакатда тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги техникаси, диодлар, микроэлектроника, микрочиплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.
Минск шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Беларус бош вазири ўринбосари Пётр Пархомчик билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистонда махсус тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кўриб чиқилди. Музокараларни тезлаштириш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш келишувига эришилди.
Саноат кооперацияси ва инвестиция ҳамкорлигига истиқболли йўналишлар сифатида урғу берилди. Янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.
«Энергокомплект» компанияси билан Тошкент вилоятида ўтказгичли кабель маҳсулотлар ишлаб чиқариш, «Плонар» компанияси билан диодлар ишлаб чиқариш ва тажриба алмашиш, «Интеграл» компанияси билан микроэлектроника ва микрочиплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш муҳокама қилинди.
Музокаралар жараёнида мебел саноати соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида тўхталиб ўтилди. Томонлар кооперация имкониятларини ўрганишга ҳамда таҳлил асосида қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мавзуга оид
12:32 / 10.12.2024
Bloomberg АҚШдан РФга микрочипларни етказиш схемаси ҳақида маълум қилди
19:09 / 02.05.2023
Ўзбекистонда микрочиплар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
15:54 / 27.09.2021
Хитойда мактаб ўқувчиларининг либосларига микрочиплар ўрнатилмоқда
10:07 / 13.04.2021