Ўзбекистон | 19:31 / 28.08.2022
47402
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти биринчи, Сурхондарё вилояти охирги ўринда – мактаб битирувчиларининг қабул кўрсаткичи эълон қилинди

Республика бўйича 395 299 нафар битирувчидан 104 065 нафари ОТМларга ўқишга қабул қилинган. 

Фото: KUN.UZ

Давлат тест маркази жорий йил мактаб битирувчиларининг ОТМларга қабул кўрсаткичлари статистикасини эълон қилди. Рўйхатда Навоий вилояти битирувчилари 39,9 фоизлик натижа қайд этиб, етакчилик қилган. ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 13 997 нафар навоийлик битирувчининг 5 598 нафари талабаликка қабул қилинган.

Кучли учликни Бухоро вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси битирувчилари давом эттирган. Бухоролик 23 778 нафар битирувчидан 9 139 нафари (38,4 фоизи), қорақалпоғистонлик 23 258 нафар битирувчидан эса 7 532 нафари (32,3 фоиз) ўқишга қабул қилинган.

Рўйхатнинг қуйи поғоналаридан Андижон (28 524 нафар битирувчидан 6 367 нафар, 22,3 фоиз), Тошкент (32 601 нафар битирувчидан 7 228 нафар, 22,1 фоиз) ҳамда Сурхондарё (32 534 нафар битирувчидан 6 633 нафари, 20,3 фоиз) вилоятлари жой эгаллаган.

Туман ва шаҳарлар кесимида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри битирувчилари энг юқори натижа кўрсатишган. Шаҳардаги мактаб битирувчиларининг 956 нафаридан 462 нафари (48,3 фоизи) талабалик бахтига эришган.

Мавзуга оид