Ўзбекистон | 17:00 / 31.08.2022
8941
4 дақиқада ўқилади

ERIELL Group: Кичкинтойларга ажойиб туҳфа

Фото: ERIELL

Яхшиликни ҳар ким ҳар куни қилиши керак, дейди доно халқимиз. ERIELL Group компанияси ана шунга амал қилиб, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни арафасида Тошкент вилояти «Кичкинтой» болалар уйида хайрия акциясини ўтказди. Ушбу муассасада етти ёшгача бўлган 45 нафар болалар, жумладан бир ёшга ҳам тўлмаган гўдаклар тарбияланади. Ҳар бир бола меҳр ва эътиборга муҳтож бўлади, шу боис, ота-она парваришидан маҳрум бўлган болаларни ёлғизлатмаслик керак. Болалар уйининг асосий вазифаси бу ердаги тарбияланувчиларнинг оилавий қадриятлар ва анъаналардан хабардор бўлишини таъминлашдир. 

Фото: ERIELL

Болаларнинг қулай шарт-шароитларда яшаб, улғайишлари учун ERIELL Group томонидан бино тўлиқ таъмирланди: яшаш шароитлари яхшиланиб, қўшимча қулайликлар яратилди. Таъмирлаш чоғида хавфсизлик масаласига, мебеллар, техника, эшик ва деразаларни алмаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, хўжалик бинолари таъмирдан чиқди, бинонинг ташқи қиёфаси янгиланди, хоналарни безатиш ишлари амалга оширилди. Булар «Кичкинтой» болалар уйи тарбияланувчиларига катталарнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлигини ҳис қилишига ёрдам беради.  

Фото: ERIELL

Муассаса директори Тоҳира Абдусаматовна Исмоилова 25 йилдан буён тарбияланувчиларга оналик қилиб келмоқда. Тоҳира Абдусаматовнанинг бу хизматлари алоҳида қадрланиб, у биринчи даражали «Соғлом авлод учун» ордени ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. «Давлатга қарашли муассасамизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланади. Бу ерда меҳнат қилаётган тарбиячилар болаларнинг энг яқин ва қадрдон кишиларидир», - дейди Тоҳира Абдусаматовна. Таъмирдан чиққан болалар уйининг очилиши муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбири тарбияланувчиларимиз учун ажойиб байрам туҳфаси бўлди.  

Фото: ERIELL

Болажонларни табриклаш ва кайфиятларини кўтариш мақсадида севимли мултфилм қаҳрамонлари ташриф буюриб, турли ўйин-кулгулар уюштиришди. Ажойиб совғалар ҳам болажонларга байрамона совға бўлди, хусусан, ERIELL Group ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида чоп этилган шерча Лео ҳақидаги китобча ҳам шулар жумласидандир.  

Фото: ERIELL

ERIELL Group вакиллари улашган хуш кайфият болажонлар ҳаётидаги унутилмас воқеалардан бўлди. Чинакам оилавий муҳит, мазали палов, ширинликларга тўла байрам дастурхони барчанинг ёдида муҳрланиб қолиши шубҳасиз. «ERIELL Group компанияси томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдормиз. Бу ерда тарбияланаётган ҳар бир бола биз учун қадрдон. Тўғри, ҳеч ким онанинг ўрнини боса олмайди, бироқ биз қўлимиздан келганча болажонларимизга меҳр улашишга ҳаракат қиламиз», - дейди болалар уйи директори Тоҳира Абдусаматовна.  

Фото: ERIELL

Сўзимиз якунида шуни айтмоқчимизки, «Кичкинтой» болалар уйи тарбияланувчилари учун бу маскан – уларнинг болалиги ўтадиган қадрдон уйдир. Умид қиламизки, ушбу акция туфайли, ширин сўз ва оилавий муҳитга муҳтож бу гўдакларнинг эртанги кунга бўлган ишончи янада ошади, уларнинг бу масканда ўтган болалиги меҳрибонлик ва саховат даври сифатида уларнинг ёдида қолади. 

Фото: ERIELL
Фото: ERIELL

ERIELL Group «Эзгулик улашинг» лойиҳаси доирасида хайрия тадбирларини ўтказишни давом эттиради ва бунда болалар ва алоҳида ғамхўрликка муҳтожлар учун ихтисослашган муассасаларга алоҳида эътибор қаратади.

Фото: ERIELL

ERIELL Grouo Ўзбекистон фуқароларини Мустақиллик куни билан табриклайди, сиз ва яқинларингизга бахт-саодат, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайди. Илоҳим сиз бошлаган барча эзгу ишларингиз ватанимиз тараққиёти ва гуллаб-яшнашига хизмат қилсин!

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид