Ўзбекистон | 09:00 / 01.10.2022
12005
5 дақиқада ўқилади

Ўқитувчилик - шарафли касб

Фото: ERIELL Group

Ўқитувчи ва мураббийлар куни —энг севимли касб байрамларидан биридир. Ўқитувчилар нафақат фан ўргатувчи, балки кўникма ва касбий билимлар оламига йўл бошловчи инсонлардир. Улардан тажриба, анъаналар ва новаторлик мерос бўлиб қолиши ҳар бир таълим муассасаси, жумладан, ERIELL prof education корпоратив ўқув маркази асосини ташкил қилади. 

 Тез орада ERIELL prof education юбилей сана - марказ ташкил топганининг 10 йиллигини нишонлайди. Мазкур ихтисослаштирилган марказ ўзига хосдир. У компания гуруҳининг барча ходимлари учун ўқув машғулотлари ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида халқаро стандартларни жорий қилиш ва уларга риоя этиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш масалаларига режали ва тизимли ёндашиш мақсадида очилган. 

Ўқув марказининг ўқитувчилар таркиби ўз ишининг фидойилари, нефт ва газ саноатида катта касбий тажрибага эга бўлган, минглаб мутахассисларнинг устозига айланган тажрибали ўқитувчилардан иборат.   

Касб байрами арафасида марказнинг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали ўқитувчиларини табриклаш маросими бўлиб ўтди. ERIELL Group вакиллари томонидан совғалар, табриклар ва ёқимли сюрпризларни топшириш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди. 

«Ўқув марказимиз яхши ва эзгу анъаналардан четга чиқмайди. Зеро, устоз ва мураббийлар куни – шундай муҳим ва машаққатли касбни танлаган барчага миннатдорчилик билдириш учун ажойиб имкониятдир. Барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик, тинчлик, кўнгил хотиржамлиги, табассум, яхши кайфият тилаб қоламиз. Ва албатта, ҳар бир ўқитувчига ERIELL Group равнақига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор қиламиз», – деди вакиллик раҳбари ўринбосари Алим Азизович Юнусов ўз табрик сўзида. 

Бугунги кунда марказда нефт ва газ саноатининг 23 йўналиши ва 17 касб бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Бу ерда компаниялар гуруҳи мутахассислари, жумладан, ушбу саноат ҳудудида ишлашга ўзларини бағишлашга қарор қилган маҳаллий аҳоли ўқитилади. 

«10 йиллик самарали фаолияти натижасида марказ Ўзбекистон Республикасидаги нефт ва газ саноати мутахассисларини тайёрлаш бўйича энг йирик халқаро ўқув марказига айланди. ERIELL prof education ўзига хос ўқув дастури ишлаб чиқилган, мутахассисларни ўқитиш учун барча зарур шароитлар яратилган ва йўлга қўйилган механизмдир», – деди ERIELL prof education ўқув маркази директори Юсуф Ниғматович Абдуллаев.

Қарши шаҳридаги ҳудудий филиал учун бурғилаш бригадаси мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириб бориш мақсадида ўқув-машғулот полигони ташкил этилди ва фойдаланишга топширилди. Шунингдек, DrillSim-20 Drilling & Cоntrol Simulyator замонавий назорат тренажёр-симулятори ҳам мавжуд. 

Шу тариқа, ўқувчилар ўқув хонасидан чиқмаган ҳолда бурғилашни амалга ошириши, қудуқ оғзини герметизациялаш услубларини танлашлари, тегишли бурғилаш эритмаларини таҳлил қилишлари мумкин. 

2018 йилда ERIELL гуруҳи бошқарув раиси буйруғи билан тор ихтисосликдаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича олтита асосий йўналишда олиб борилаётган «мураббийлик» бўйича ишлар йўлга қўйилди. Мураббийликнинг афзаллиги шундаки, бевосита иш жойида индивидуал таълим олиш имкониятини тақдим этиш ҳисобланади. 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида жойлашган ўқув маркази компания гуруҳи менежер ва мутахассисларининг келгусида профессионал жиҳатдан ўсишини таъминлаш учун мўлжалланган. Марказ И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент филиали ҳудудида жойлашган. Унинг ўқув фаолияти энг янги таълим технологиялари асосида нефт ва газ бизнеси соҳасидаги раҳбар ва етакчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўқув жараёнига кенг жорий этишга қаратилган.

Буюк маърифатпарвар олим Ал-Хоразмий «Дунёга эгалик қилишни хоҳласанг, ўқи» дея таъкидлаган. Корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва ҳаёт сифатини оширишда ходимларни ривожлантирмасдан амалга ошириб бўлмайди. 10 йилдан ортиқ вақт давомида компаниялар гуруҳи нафақат ўзининг касбий салоҳиятини ривожлантирмоқда, балки, тўплаган тажриба ва билимларини нефт хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларига улашмоқда.

Устоз ва мураббийларни, барча таълим ва тарбия соҳасининг фидойи ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан табриклаймиз. Уларга бўлган ҳурматимиз ва эзгу тилакларимизни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Ушбу муҳим кунда сизга профессионал ўсиш, билим ва тажриба тарқатиш каби сўнмас истак тилаймиз. Маърифат ва янгиликка интилишингиз ҳеч қачон сўнмасин!

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид