Ўзбекистон | 12:25 / 03.09.2022
24422
1 дақиқада ўқилади

Самарқандга бормоқчи бўлган фуқаролардан ташрифни бошқа муддатга кўчириш сўралди

Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади. 

Фото: Kun.uz

Жорий йил сентябрь ойида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, шу муносабат билан, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳри Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

14, 15, 16 ва 17 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчириш сўралган.

Маълум қилинишича, шу кунлари Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

Мавзуга оид