Ўзбекистон Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темирйўли қурилишини қўллаб–қувватлашга чақирди
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Бугун қабул қилинаётган ШҲТ ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш концепциясини амалиётга татбиқ этиш мақсадида президент Бирлашган миллатлар ташкилоти қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этишни таклиф қилди.
Саммит доирасида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши тўғрисида уч томонлама битим имзоланишини тарихий воқеа дея баҳолаб, Шавкат Мирзиёев стратегик жиҳатдан яна бир муҳим лойиҳа – Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темирйўли коридори қурилишини ҳам қўллаб–қувватлашга чақирди.
Транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барча истиқболли лойиҳаларни келгуси йили Ўзбекистонда ШҲТ биринчи транспорт форуми доирасида муҳокама қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.12.2024
Мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналари қўшимча қўллаб-қувватланади
19:53 / 11.12.2024
Тошкентда Юнусобод деҳқон бозори ўрнида уч қаватли экобозор қурилади
19:47 / 11.12.2024
Мирзиёев ва Путин икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
15:25 / 06.12.2024