Ўзбекистон | 11:17 / 21.09.2022
8553
1 дақиқада ўқилади

Метрода хизмат текшируви олиб бориш тартиби белгиланди

Темирйўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текшируви олиб бориш тартиби белгиланди.

Фото: Kun.uz

«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси хабарига кўра, Транспорт вазирлиги тегишли буйруғи келгусида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги бузилишлари келиб чиқиши олдини олишга хизмат қилади.

Ҳудудида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар содир бўлган темирйўл транспорти субъектлари ёки метрополитен масъул ходимлари мавжуд алоқа воситаси орқали ваколатли органларни ҳамда ҳаракатдаги таркиб ва юк манфаатдори ёки эгаларини содир бўлган ҳодиса ҳақида дарҳол хабардор қилишлари лозим.

Содир бўлган ҳолат кўламидан келиб чиқиб, Транспорт вазирлиги комиссияси, темирйўл транспорти субъекти комиссияси ва метрополитен комиссияси тузилади. Комиссиялар ўз ваколати доирасида хизмат текширувини ташкил қилиш ҳамда якуний хулоса бериш юзасидан қарорлар қабул қилади.

Хизмат текширувини ўтказиш муддати ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Мавзуга оид