Ўзбекистон | 11:41 / 28.09.2022
15477
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Ёшлар иттифоқи раиси биринчи ўринбосари вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди

Шавкат Зайниддинов Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У турли йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимларида ва ташкилот тугатилгач, Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилоят бошқармаси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2021 йил апрелидан буён Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

У Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан Янгиер шаҳри ҳокимлигига ўтказилган Отабек Носировнинг ўрнини эгаллади.

Шунингдек, Баҳодир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Гулистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 2019 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб келган Данияр Мадиримов ўрнида иш бошлади.

Мавзуга оид