Ўзбекистон | 13:21 / 28.09.2022
6911
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қалбаки пуллар муомалага киритилиши олди олинди

Бўстонлиқ туманида қалбаки пулларнинг муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаролар М. А. ва Ю.М. фойдаланувида бўлган Lacetti русумли автотранспорт воситаси салони кўздан кечирилганда, 52 дона 100 минг сўмлик, 19 дона 50 минг сўмлик ва 11 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид