Ўзбекистон | 13:42 / 29.09.2022
5049
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Европа иттифоқига саримсоқ экспортидан катта фойда олиши мумкин

Фото: ogorodmechty.com

Fresh Plaza янги озиқ-овқат саноати учун глобал савдо медиа платформасида “Ўзбекистон Европа иттифоқига саримсоқ пиёз экспортини ошириши мумкин” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Унда ёзилишича, 2022/23 йилги мавсумда Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига саримсоқ экспортидан катта фойда кўриши мумкин. “Гап шундаки, Европа иттифоқида саримсоқ нархи экспортдаги кечикишлар ва Хитойдан саримсоқ етказиб бериш учун логистика харажатлари кўпайиши туфайли тобора ошиб бормоқда,- деб ёзади Fresh Plaza. - Шу боис, импортчилар ЕИ бозорида Хитой саримсоғини қисман Ўзбекистон саримсоғига алмаштириш имкониятидан манфаатдордир”.

Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистон йилига 3 минг тоннага яқин саримсоқни асосан Россия ва Қозоғистонга экспорт қилади. “2018 йилда рекорд даражадаги экспорт ҳажми қайд этилди, ўшанда 5 минг тоннадан ортиқ янги маҳсулот экспорт қилинган”, дейилади маълумотда. 

Мақола сўнггида Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига янги саримсоқ экспорти бўйича маълум тажрибага эга экани ва ушбу маҳсулот АҚШга етказиб берилаётгани ҳам таъкидланган. “Ўзбек саримсоғининг ЕИ ва АҚШга экспорти асосан 2019 йилда амалга оширилди. Ўзбекистондан саримсоқ сотиб олган ЕИ давлатлари орасида Латвия, Польша ва Чехия бор. БААга ҳам ҳар йили маълум миқдорда Ўзбекистонда етиштирилган саримсоқ етказиб берилмоқда”, - деб ёзади Fresh Plaza.

Мавзуга оид