Ўзбекистон | 11:37 / 02.10.2022
7785
3 дақиқада ўқилади

 “Тонгда кўз очишга қўрқаман” — дардманд фарзанд ҳасратида куйган ёлғиз она

Дунёда боласининг хасталигини билишдан оғирроқ дард бўлмаса керак. Жони оғриётганини кўрасан, аммо қўлингдан ҳеч бир иш келмайди. Дардини енгиллатиш учун имконинг борича ҳаракат қиласан. Иложсизлик эса бу дардни минг чандон орттиради.

Кўзимни очгани қўрқаман

Аёл киши учун фарзандининг дардини кўриш оғир. Ёлғиз аёл учун икки карра кўпроқ қийин. 2018 йилдан бери боласи Сардорнинг касали билан курашиб келаётган онаизор ана шундай қийинчиликни бўйнига олган.

“Ота-онам билан бирга тураман. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти. Отаси руҳий касал. Алимент тўлайдиган аҳволда эмас. Ишлай десам ишлолмайман, чунки кўп вақтимиз шифохонада ўтади. Йигирма кундан бери Тошкентда гематологияда даволаняпмиз. Гепатит С ташхисини ҳам қўйишди.

Эрталаб турсам оғзидан қон келган бўлади. Кўзимни очишга қўрқаман, қон келган бўлмасин, илоҳим деб уйғонаман. Шу боламнинг шифо топишидан ортиқ бахт йўқ мен учун”, дейди она кўз ёшларини беркитиб.

Иззатилло Исмоиловга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0424 4437 9969 онаси Зиёда Исмоилова номида

Humo: 9860 0803 8377 3670 онаси Зиёда Исмоилова номида

Манзил: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Даштчўлпон қишлоғи 103 уй.

Шифокорнинг хонаси икки қадам, лекин етолмайман

Шодия эндигина 4 ёшга кирди. Лекин унинг митти жуссаси кўтараётган дардни ота-онаси кўтариши қийин бўляпти:

“Оққон деб ташхис қўйишди. Шифокорнинг хонаси икки қадам, қани етолсам. Биринчи марта юрак оғриғини ҳис қилдим. Қизимни шундай асрардим, доим қўрқувда яшардим, бирон нарса бўлиб қолмасин, деб. Ишонасизми, бир кечада турмуш ўртоғимнинг сочи оқариб кетди. Биринчи марта эркак кишининг йиғлаганини кўрдим. Олти ойдан бери бир кун ҳам тўхтатмасдан фарзандимизга шифо тилаб рўза тутади.

Шу вақтгача қариндошларимиз ёрдам беришди. Ўзимизнинг йиғганимизни сарфладик. Ҳозир уйимизни сотувга қўйганмиз”, дейди аёл кўз ёшларини тиёлмасдан.

Шодия Абдураҳмоновага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0610 5101 9262 онаси Нилуфар Ҳусаинова номида

Манзил: Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, Темур Малик маҳалласи, 7-уй, 11-хонадон.

Болам отасини сўрайди – отаси унга пул топиш учун келолмайди

Самарқанддан келиб боласини даволатаётган она бошига тушмагунча бу касаллик даҳшатини ҳис қилмаганини айтади.

“Ўшанда уч ойлик хомиладор эдим. Ўзига бирон кор-ҳол бўлмасин деб мендан яширишга ҳаракат қилишди. Яхши-яхши дейишади. Лекин тинимсиз йиғлашарди. Яхши бўлса нега йиғлайсизлар, боламнинг аҳволи нега яхшиланмаяпти, дейман. Бу касаллик ҳақида тушунчам ҳам йўқ эди. Отаси пул топиш учун уйга ҳам келмай ёлланма ишларда ишлаб юрибдилар. Болам отасини етти ой мобайнида икки мартагина кўрди, отасини сўраб йиғлайди”, дейди аёл ўкинч билан.

Сардор Ибрагимовга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0610 4067 1587 қариндоши Гулноза Алиқулова номида

Humo: 9860 1801 0745 2443 қариндоши Қодир Бобоқулов номида

Манзил: Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Чумчуқли маҳалласи.

Мурғак болаларнинг беморлигини кўриш, унга бефарқ бўлиш бизнинг миллатга ёт одат. Бугун ҳам саховатни мақсад қилганлар эътиборини гўдаклар тақдирига қаратмоқчимиз. Улар соғлом яшашга лойиқ!

Мавзуга оид