Ўзбекистон | 19:24 / 11.10.2022
11633
1 дақиқада ўқилади

Мол-мулк ва ер солиғини ундириш ва тасарруф қилиш ваколати маҳаллаларга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.

Президент селекторида эълон қилинишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади.

Бунда:

  • ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;
  • ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;
  • келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.

Мавзуга оид