Ўзбекистон | 11:06
5524
2 дақиқада ўқилади

Туман ва шаҳарлар кесимида ЯТТга қатъий солиқ ставкалари миқдори белгиланиши мумкин

2025 йилдан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига туман (шаҳар)лар иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, ЯТТ учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида ЯТТга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилашга рухсат берилади.

Фото: Shutterstock

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

2025 йилдан қуйидагиларга рухсат берилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:

  • туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида ЯТТларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;
  • солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;

Халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш;
  • норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатларини бериш.

Мавзуга оид