Қайси чеклар учун кешбэк қайтарилмайди, «Солиқ» иловасига қандай янгиликлар қўшилди – Солиқ қўмитаси бир қанча саволларга жавоб берди
Давлат солиқ қўмитаси кешбэк тизимига оид бир қанча саволларга жавоб берди. Шунингдек, «Солиқ» мобил иловасига киритилган ўзгартиришлар борасида маълумот берди. Асосий янгиликлар ҳақида батафсил.
29 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси журналистларга кешбэк ва «Солиқ» мобил иловасига оид бир қанча янгиликларни маълум қилди.
Анжуманда йил бошидан буён 1 453 872 нафар фуқарога 514 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўлангани маълум қилинди. Жорий йилнинг 1 январидан 24 октябрига қадар онлайн-НКТ орқали 560 683 595 та чек расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига (301 673 214 та) нисбатан 86 фоиз кўп.
Қайси чеклар учун кешбэк қайтарилмайди?
Кешбэк чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширганда олинган чеклар учун тақдим этилади. Шу билан бирга, истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан, автомобиллар, ҳаво ва темирйўл чипталарини сотиб олиш, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, чек берилганига 10 кундан ортиқ вақт ўтган бўлса ёки сотиб олинган товар (хизмат)лар чеки учун аввал кешбэк ҳисобланган бўлса, қолаверса, ДСҚ томонидан юритиладиган шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари учун кешбэк ҳисобланмайди.
Туризм учун кешбэк
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида “Туризм учун кешбэк» платформаси ишга туширилган. Унга кўра, маҳаллий сайёҳлар республика бўйлаб саёҳат қилиш учун сарфланган харажатларнинг 15 фоизидан 50 фоизигача қайтариб олишлари мумкин.
Солиқ мобил иловасида янги функциялар
Ҳозирда мобил илова орқали жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашлари мумкин.
Бундан ташқари, иловага ўзини ўзи банд қилиш, талабалар учун ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини ижарага бериш функциялари қўшилди.
Яна бир қанча солиқ турлари бўйича қарздорлик ҳақида маълумот олиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилди:
- жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича даромад солиғи;
- жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этиш асосида ЖШШОДС;
- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ;
- ЯТТ қатъий белгиланган даромад солиғи;
- Пеня. Бунинг учун тўловни амалга оширишдан олдин кўчмас мулк (ер участкаси) эгаси ЖШШИР кўрсатиш, ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун эса Face ID орқали авторизациядан ўтиши керак. Тизим автоматик равишда қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини акс эттиради. Тўлов амалга оширилгандан сўнг барча тушумлар «Тўланган солиқлар тарихи» бўлимида сақланади.
Мавзуга оид
11:06 / 23.12.2024
Туман ва шаҳарлар кесимида ЯТТга қатъий солиқ ставкалари миқдори белгиланиши мумкин
11:36 / 12.12.2024
Заргарлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин
21:09 / 25.04.2024
Солиқ қўмитаси март ойи учун 57 млрд сўмдан ортиқ кешбэкни тасдиқлади
12:46 / 04.04.2024