Спорт | 18:24 / 25.10.2022
21050
1 дақиқада ўқилади

Остон Ўрунов «Урал»ни тарк этди

Екатеринбургнинг «Урал» клуби Остон Ўрунов билан хайрлашганини маълум қилди.

Фото: Урал

Россия клуби расмий сайти хабарига кўра, жамоа раҳбарияти ва ўзбекистонлик яримҳимоячи икки томонлама розилик билан амалдаги келишувни бекор қилган. Ўрунов эркин агентга айланди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг 21 ёшли яримҳимоячиси сентябрь ойида «Спартак» билан хайрлашиб, «Урал» билан шартнома имзолаганди.

Остон Екатеринбург клубида жами учта ўйинда - «Торпедо», «Локомотив» ва ЦСКАга қарши ўйинларда жами 80 дақиқа ҳаракат қилди.

Маълумот учун, «Урал» кетма-кет 4 ўйинда ғалабага эришиб, Россия Премьер-лигасида 16 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид