Жамият | 11:53 / 25.10.2022
13133
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 29 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Янгийўлда 32 сотих ерни сотишда гумонланаётган шахслар ушланди. Улардан бири туман Кадастрлар палатаси муҳандиси бўлган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар беришича, фуқаро И.А. ва Кадастрлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш. Х. «У.Ю.» агрофирмасига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро Ш. га 29 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИВнинг ҳамкорликдаги тадбирида Андижон вилояти, Улуғнор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши ҳисобчиси Д.Ш. фуқаро Ш. нинг опаси М.нинг номига ташкил қилинган «Ёшлар боғи» ҳудудидан 3,5 гектар ер майдонини деҳқончилик қилиш учун ажратиб бериш эвазига 4 млн сўм пулини олиб, кейинчалик ушбу ер майдонини онлайн-аукцион орқали ютиб олиб бериш ва кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид