Жамият | 13:28 / 26.10.2022
13474
2 дақиқада ўқилади

“Фарзандларим руҳан синишини истамайман” — хаста ҳолида ҳам болаларини ўйлаётган онаизор

Онани яратмасин экан, дейишади. Нимадир тотли таом еса, боласига илинмаса томоғидан ўтмайди, фарзандларини кийинтирмасдан ўзига битта рўмол раво кўрмайди, хаста ҳолида ҳам болаларининг руҳан эзилишини истамайди. Ҳилола ҳам касаллигига қарамай фарзандларига ўзини кучли кўрсатишга уринади.

“Ўтган йили жигаримда саратон касаллиги аниқланди. Шифокорлар олти ойлик умрим қолганини айтишганди. Турмуш ўртоғим ҳаракат қиламиз, битта ташхис билан тўхтаб қолмаймиз, дедилар. Ҳиндистонга анализларни жўнатдик. Бир йилга яқин ўша ерда даволандим. Ҳозир ҳам давом этяпти. Шу яқиндан жигаримнинг шишганини сездим. Оғриқ бошланди. Анализлар натижасида жигаримни алмаштириш кераклигини айтишди. Ака-опам бор. Улар донорлик қилишга тайёр. Лекин маблағ масаласи...

Эл қатори, ўртамиёна яшардик. Ҳиндистонда даволаниш, дори-дармонлар учун уй-жойимизни сотдик. Кичик тадбиркорлигимиз ҳам кетди. Ҳозир икки фарзандим билан ижарада тураман. Турмуш ўртоғим иложсизликдан чет элга ишлагани кетди. Ҳали энди иш бошлайдилар”.

Ҳилола ҳаёт синовлари қаршисида ожиз қолар экан, суянчиқ бўла оладиган турмуш ўртоғи борлиги учун шукрона айтишдан тўхтамайди.

“Эрта-ю кеч Аллоҳдан сабр сўрайман. Фарзандларимнинг ёнида ўзимни кучли тутишга ҳаракат қиламан. Турмуш ўртоғим телефон қилганларида онангни эҳтиёт қилинглар, қийнаманглар, онангнинг мазаси йўқ дейдилар.

Мен эса ундай деманг, болаларимизнинг онам касал деб кўнгли ўксимасин, дейман. Ҳали улар жуда ёш. Тарбиялаб, вояга етказишимиз учун Аллоҳдан куч сўрайман. Менга шундай тушунадиган турмуш ўроқ бергани учун яратгандан миннатдорман”, дейди Ҳилола кўз ёшларини артиб.

Эндигина 30 ёшни қаршилаган Ҳилоланинг фарзандлари ҳали жуда ёш. Улар она меҳрига муҳтож. Бир беморга ёрдам бериш орқали унинг болаларини ҳам етимлик азобидан қутқаришга сабабчи бўлишингиз мумкин. 

Ҳилола Халиловага оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 0401 1785 4873 отаси Турақулов Абдуқаюм номида

Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Мевазор маҳалласи Мураббийлар кўчаси 25-уй

Мавзуга оид