Ўзбекистон | 10:43 / 31.10.2022
7892
1 дақиқада ўқилади

Нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун талаблар соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

  • Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
  • нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олиш энг кўп муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтириш;
  • нодавлат таълим ташкилотлари профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 50 минг АҚШ долларидан 25 минг АҚШ долларга қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартларини соддалаштириш.

Спорт мусобақалари ва олимпиада ғолиблари ва совриндорларини тайёрлаган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчилари (йўриқчилари)га малака тоифа (лавозим)ларини тўғридан тўғри (аттестациядан ўтказмасдан) бериш ҳолатлари кенгаймоқда.

Мавзуга оид