Ёғингарчилик сабаб Тошкент кўчаларини яна сув босди (видео)
Эрталабдан буён тўхтамаётган ёмғир шаҳарнинг дренаж тизимидаги аҳволни яна бир марта кўрсатиб қўйди. Чинни бозор яқинидаги кўприк, Генерал Узоқов кўчаси ва пойтахтнинг кўплаб ерости ўтиш жойларига сув тўпланиб қолди.
Таъкидлаш керакки, бу – ноодатий жала ёки аномал равишда узоқ ёғган ёмғир эмасди. Лекин шу ҳам шаҳар кўчаларига сув тошиши учун етарли бўляпти.
Нафақат Тошкент, Ўзбекистоннинг аксарият шаҳарларида дренаж тизими ишдан чиққан, шаҳарсозлик ва қурилишларда бу масалага етарлича эътибор берилмаяпти.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2018 йилда дренаж-лоток тизимининг ҳолатини ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузган эди.
“Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувсоз” корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланган замонавий технологик ечимлар ўрганилади ва қўлланади”, – дейилганди ҳокимлик баёнотида.
Мавзуга оид
18:44
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик нормаларига зид ҳужжатларни бекор қилиш ваколати берилди
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024