Ўзбекистон | 12:21 / 05.11.2022
11508
1 дақиқада ўқилади

"Расмий мурожаат келиб тушмаган" – Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Туркманистоннинг ташкилотга тўлақонли аъзолиги ҳақида

Kun.uz’нинг Туркий давлатлар кенгаши ва унинг Самарқанд саммитига бағишлаб ўтказган давра суҳбатида ташкилот Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркманистон шу пайтга қадар ташкилотга тўлақонли аъзолик бўйича мурожаат юбормаганини маълум қилди.

"Туркманистон – туркий дунёнинг ажралмас қисми. У Марказий Осиёда ҳам муҳим ўринга эга бўлган давлат. Бу давлатни ҳам ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида кўришни истаймиз. Ташкилот бош котиби (Боғдод Амреев – таҳр.) ҳам Туркманистон раҳбарига ўзининг фикрларини билдириб ўтган.

Истанбул саммитида Туркманистон кузатувчи давлат мақомига эга бўлди. Яқин кунларда тўлақонли кузатувчи сифатида кўришга умид қилиб қоламиз. Лекин ҳалигача Туркманистон томондан расмий мурожаат келиб тушгани йўқ. Бу ташкилотга нисбатан уларда қизиқиш юқори", – деди Бош котиб ўринбосари журналистнинг шу мавзудаги саволига жавобан.

Интервюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид