Ўзбекистон | 11:11 / 28.11.2022
28034
7 дақиқада ўқилади

Нукусдаги тартибсизликлар бўйича суд бошланди

22 нафар судланувчига ўндан ортиқ моддалар бўйича айблов эълон қилинган.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

28 ноябр куни Бухоро вилояти судида Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.

Иш биринчи инстанция суди томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Е. Абибуллаев раислигида кўрилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, қуйидаги судланувчилар айбланмоқда:

Даулетмурат Тажимуратов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ел хызметинде” адвокатлик бюроси адвокати, илгари “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;

Лолагул Қаллиханова (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Makan" интернет-нашри маъмури) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;

Азамат Турданов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Нукус олимпия захиралари коллежи директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Ахмет Сметуллаев (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Даўлетмурат Джиемуратов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Қораўзак Саҳиб” МЧЖ директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Бахтияр Кадирбергенов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Ayama" веб-сайти маъмури, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида;

Байрам Сейтниязов (1967 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Аллабай Тоқимбетов (1973 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, норасмий тарзда имомлик билан шуғулланган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Қаҳарман Сейтимов (1972 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, тадбиркор) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Азамат Нуратдинов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Мўйноқ туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Сейдабулла Медетов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қозоқ, “Келешек ушун” фермер хўжалиги раҳбари) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида;

Нурлан Найыпов (1968 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қозоқ, нафақахўр) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида;

Полат Шамшетов (1977 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Разбек Бекмуратов (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат университети ўқитувчиси) Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида;

Султанбек Каипов (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида;

Бердах Генжебаев (1996 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми “б” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” бандида;

Саламат Калилаев (1976 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Полат Нурниязов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Сада-Марс” МЧЖ омбор мудири) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Саиыпназар Калимов (1980 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ЯТМФ билан шуғулланади) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Нурлан Султамуратов (1998 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ёлланма ишчи) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Арислан Темирханов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Устюрт геофизика” корхонаси қўриқчиси) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Амирбек Адилбеков (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, суғурта компанияси мутахассиси) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Судланувчиларнинг, 20 нафарига нисбатан «қамоққа олиш», 1 нафарига «уй қамоғи» ва 1 нафарига «жамоа кафиллиги» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.

Мавзуга оид