Ўзбекистон | 08:41 / 28.11.2022
8110
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон қаҳвани асосан қайси давлатлардан сотиб олаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонга энг кўп қаҳва Италиядан импорт қилинмоқда.
2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 433 тонна қаҳва импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қаҳва импорти 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 152 тоннага ошган.
2022 йил 10 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган қаҳванинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар орасида Италия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 107,5 тонна.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 66,2 тонна ҳамда 58,9 тонна қаҳва импорт қилинган Россия ва Бразилия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Польша – 45,6 тонна;
- Германия – 30 тонна;
- Ҳиндистон – 24,8 тонна;
- Вьетнам – 22,4 тонна;
- Туркия – 16,4 тонна.
Мавзуга оид
13:51 / 24.12.2024
Италиянинг энг йирик банки РФдан еврода тўловлар қабул қилишни тўхтатади
15:01 / 23.12.2024
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
13:48 / 19.12.2024
«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
21:13 / 10.12.2024