Ўзбекистон | 07:55 / 28.11.2022
4507
1 дақиқада ўқилади

Wildberries Сирдарёда транспорт-логистика хаби қурмоқчи

Фото: Dunyo

Гулистон шаҳрида Инвестициялар вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси раҳбарияти ва Wildberries Development компанияси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида компания платформаси орқали маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни ташкил этиш учун Сирдарё вилоятида транспорт-логистика хабини яратиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳридаги кичик саноат зоналари ҳудудида ҳам бўлишиб, инфратузилма тармоқлари ҳамда логистика марказини барпо этиш учун мавжуд шароитлар билан танишдилар.

Wildberries Development компанияси вакиллари билан лойиҳани амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид