Ўзбекистон | 09:52 / 30.11.2022
4770
1 дақиқада ўқилади

БАА авиакомпанияси Шаржа – Наманган йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйди

Наманган халқаро аэропортига Бирлашган Араб Амирликларидаги Air Arabia авиакомпанияси биринчи самолёти келиб қўнди.

Фото: Uzbekistan Airports

Илк қатнов самолёти сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Наманган – Шаржа йўналиши бўйича илк парвозни кутиб олишга бағишланган тантанали маросимда Наманган аэропорти ва Air Arabia авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 170 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи ҳаво қатновига рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб беришди.

Air Arabia томонидан амалга ошириладиган Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновлар А-320 самолётларида ҳафтасига уч маротаба амалга оширилади. Намангандан учиш душанба, жума ва якшанба кунларига белгиланган.

Air Arabia бош қароргоҳи БААнинг Шаржа шаҳрида жойлашган. Компания Шаржа ва Искандария, Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа, МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатларга йўловчиларни ташиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид