Жаҳон | 22:18 / 03.12.2022
25253
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ўз сувости кемалари жойлашувини Россияга атайин кўрсатмоқда 

Қўшма Штатлар бу билан ўз ҳарбий флотининг дунёнинг исталган нуқтасида жойлаштира олишини намойиш этяпти. 

Фото: Creative Commons

19FortyFive маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ўз сувости кемалари жойлашувини Россияга атайин билдириб қўймоқда. 

Вашингтон шу тариқа Хитой, Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга атом сувости кемаларини дунёнинг исталган нуқтасига жойлаштириши мумкинлигини кўрсатмоқчи. 

10 ноябр куни Ohio тоифасидаги USS Michigan атом сувости кемаси Япониянинг Окинава оролига борди. 1 ноябр куни яна бир Ohio тоифасидаги USS Rhode Island атом сувости кемаси Гибралтарда тўхтади. Бундан олдинроқ, ёзда Rhode Island Шотландиядаги Қироллик денгиз флотининг Clyde базасига сузиб борган эди. Бунга ўхшаш мисоллар шулар билан чекланиб қолмайди. 

Ohio тоифасидаги сувости кемалари 20 та Trident II D5  ядровий ракеталари билан жиҳозланган. Улар 14 тагача ядро каллакларини ташувчи қитъалараро баллистик ракеталар билан жиҳозланган. 

Мавзуга оид