Ўзбекистон | 09:59 / 10.12.2022
3764
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Уммон қўшма "Йўл харитаси"ни амалга оширишни муҳокама қиляпти

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов Уммон элчиси Аҳмад ал-Қасирий билан учрашди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид