Lacetti ва Cobalt учун шартнома бериш тўхтатилди
Эндиликда харидорлар фақат Onix учун шартнома тузиши мумкин.
Ўзбекистонда 8 декабрдан Lacetti ва Cobalt учун шартнома бериш тўхтатилди. Уч кундан буён UzAutosavdo иловаси ва махсус ботда Lacetti ва Cobalt контрактацияси имконсиз бўлиб қолмоқда, яъни мазкур русумдаги автомобилларга тўлов учун шартнома бериш тўхтатилган.
Kun.uz боғланган Тошкентдаги автосалонлар шартнома бериш 8 декабрдан бошлаб тўхтатилганини тасдиқлади, бунинг сабаби ва қачон тикланишидан бехабар эканини билдирди.
Бундан аввалроқ ишлаб чиқаришдан олингани сабабли Nexia-3 ва Spark автомобилларининг контрактацияси тўхтатилганди.
Иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров эндиликда харидорлар фақат Onix учун шартнома тузиши мумкинлигига эътибор қаратган.
«Ҳозирда ўзбекистонлик шўрпешоналар учун энг арзони 152 миллион сўм бўлган ва бир йил кутиш талаб қилинадиган Onix седанигина ягона танлов бўлиб қолган.
Монополлаштирилган автомобил бозори билан боғлиқ вазият ўтган эпохадан ҳам кўра ёмонлашган. Ҳукумат монополист эркатойини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда», дейди у телеграм-каналида.
Маълумот учун, аввалги йилларда контрактация тўхтатилганидан кейин нархлар ошган ҳолда қайта очилган эди.
Мавзуга оид
07:50 / 10.12.2024
Андижонда Lacetti 12 ёшли болани уриб юборди
18:07 / 09.12.2024
Андижонда Lacetti ёниб кетди
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
19:34 / 25.11.2024