Спорт | 01:16 / 19.12.2022
30159
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022 якунлари: Месси – «Олтин тўп» соҳиби, Мбаппе – «Олтин бутса», Англия – «Ҳалол ўйин» совриндори

Фото: ФИФА

Аргентинанинг чемпионлиги билан якунланган жаҳон чемпионати финалидан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросимида бир қатор номинацияларда турнир совриндорлари тақдирланди.

Аргентиналиклар сардори Лионель Месси турнирнинг энг яхши ўйинчисига аталган - «Олтин тўп»га эга чиқди. «ПСЖ»нинг 35 ёшли форварди 7 ўйинда 7та гол киритиб, 3та голга ассистентлик қилди. 

Финалда ҳет-трик қайд этиб, 8та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган Килиан Мбаппе эса ЖЧ-2022нинг «Олтин бутса»сига эга чиқди.

Аргентиналиклар сафидаги Энцо Фернандес – энг яхши ёш ўйинчи, дарвозабон Эмильано Мартинес эса энг яхши посбон сифатида «Олтин қўлқоп»га эга чиқди. Турнирни чоракфиналда тарк этган Англия эса «ҳалол ўйин» совринига эга чиқди.

ЖЧ-2022 лауреатлари:

«Олтин тўп» — Лионель Месси (Аргентина)
«Кумуш тўп» — Килиан Мбаппе (Франция)
«Бронза тўп» — Лука Модрич (Хорватия)
«Олтин бутса» — Килиан Мбаппе (Франция)
«Кумуш бутса» — Лионель Месси (Аргентина)
«Бронза бутса» — Оливье Жиру (Франция)
«Олтин қўлқоп» — Эмилиано Мартинес (Аргентина)
Энг яхши ёш футболчи — Энцо Фернандес (Аргентина)
«Ҳалол ўйин» соврини — Англия миллий жамоаси.

Мавзуга оид