Жиззахда оилавий жанжал ўлим билан якунланди
Ўзаро келишмовчилик ортидан келиб чиққан жанжалда 50 ёшли эркак 47 ёшли хотинини пичоқлаб ўлдирган.
Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида бир аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилган, қотилликка оилавий жанжал сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 19 декабр куни соат 18:00 ларда Шароф Рашидов тумани Файзиобод маҳалласида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган эркак ва унинг 47 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.
Жанжал вақтида эркак қўлида бўлган ошхона пичоғи билан хотинининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда, оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилган аёл кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104- моддаси 3- қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, эркак шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида бўлмаган. Шунингдек, оила маҳаллада ижобий тавсифланиб, жанжалкаш оилалар рўйхатида турмаган.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024