Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишни муҳокама қилмоқда
Шунингдек, Россия гази Ўзбекистон орқали Афғонистонга ҳам етказилиши мумкин.
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
«Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан уларнинг ички бозорига газ етказиб бериш ҳажмини оширишни муҳокама қилмоқдамиз, чунки уларнинг истеъмоли ортиб бормоқда», — деди Новак.
«Агар чуқурроқ истиқбол ҳақида гапирадиган бўлсак, бу Марказий Осиёнинг инфратузилма қувватларидан фойдаланган ҳолда ёки Эрон ҳудудидан Афғонистонга ва Покистонга газ етказиб бериш масаласидир», деб хулоса қилди Новак.
15 ноябр куни Москва янги шартнома асосида Озарбойжонга табиий газ етказиб беришни бошлади. Етказиб бериш муддати 2023 йил мартигача, газ ҳажми 1 миллиард куб метрдан ошмайди, битим шартлари ошкор этилмаган.
Мавзуга оид:
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024