Ўзбекистон | 15:54 / 09.01.2023
8204
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳлар меҳмонхона ва туризм объектларидаги хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашлари мумкин

Фото: KUN.UZ

“Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси ўзининг расмий веб-сайтида туристларнинг жойлаштириш воситаларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровнома жорий қилди

Сўровномада умумий овқатланиш объектлари, зиёрат объектлари, маълумот берувчи объектлар, кўнгилочар объектлар, транспорт, даволаш-соғломлаштириш объектларидаги:

  • объект харитаси ва локациясининг мавжудлиги;
  • объектнинг безатилганлиги;
  • интернет алоқа;
  • нарх сиёсати;
  • санузел ҳолати;
  • ибодат учун имкониятлар;
  • хизмат кўрсатиш тезлиги;
  • она ва бола хонасининг мавжудлиги;
  • тўлов қулайликлари бўйича 1 дан 6 гача бўлган шкалада баҳоланади.

Таклиф ва эътирозларни фото ёки видеофайллар кўринишида ҳам тизимга юклаш имконияти мавжуд.

Шунингдек, сайёҳлар қуйидаги QR-код орқали жойлаштириш воситалари ҳақида ўз баҳоларини беришлари мумкин:

Мавзуга оид