Ўзбекистон | 12:47 / 10.01.2023
5906
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир нечта ҳудудда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, «Тошкент магистрал газ қувурлари» бошқармаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги оқибатида автомобилларга газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали умумий қиймати 10,7 миллиард сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда А.З. ва А.А. МЧЖ масъул шахслари тумандаги «Жондор 1» ГЦнинг Пешқандоқ қишлоғи йўналишидаги газ қувурига яширинча уланишиб, «А.З.» МЧЖ 4,8 миллиард сўмлик, «А.А.» МЧЖ 4,9 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон туман бўлим томонидан «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу филиалнинг туман бўлими муҳандиси Н.Р. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигидаги умумий қиймати 36,7 миллион сўмлик 68 дона газ баллонларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 169-моддаси (ўғрилик), 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид