Жиззах ва Навоийдаги таълим муассасаларида ҳам қишки таътил узайтирилди
18 январдан Навоийдаги аксарият, Жиззахдаги барча таълим муассасаларида дарслар бошланади.
Навоий вилояти халқ таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳудуддаги 350 та мактабда қишки таътил узайтирилган, ўқувчилар 18 январдан дарсларга чиқиши мумкин.
Ота-оналарнинг истак-хоҳишлари ҳамда об-ҳавонинг стабиллашуви ҳисобга олиниб, Зарафшон шаҳридаги 13 та мактабда ўқиш жараёни 16 январдан бошланиши маълум қилинди.
Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, бу вилоятдаги барча таълим муассасаларида ҳам қишки таътил кунлари узайтирилган бўлиб, таҳсил олувчилар 18 январдан ўқишга чиқиши мумкин.
Ҳозирча бу бўйича вилоят ҳокимияти расмий хабар билан чиққанича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин республикадаги 11 та ҳудуд ҳокимликлари қайси бўғиндаги таълим муассасаларида дарслар қачон бошланишини эълон қилганди. Аммо Самарқанддаги ҳолат ҳали аниқ эмас.
Мавзуга оид
14:48 / 18.12.2024
Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, Зарафшон дарёсига ташлаб юборилди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
10:49 / 15.12.2024