“Монстрлар” — Kun.uz мултфилм
Ҳаммага тенг имконият бермасдан, танлаб олинган шахсларга алоҳида мавқе бериш бир кун келиб уларни аждаҳоларга айлантиради.
Кимгадир алоҳида мавқе бериб, бошқалардан устун қилиб қўйиш фақат битта натижа келтиради – жамиятда, иқтисодиётда соғлом мувозанат бузилади. Бунинг ортидан қонунсизлик муҳити юзага келади.
Бу ерда гап “танланганлар”нинг инсофсизлигида ҳам эмас. Гап шундаки, бунақа мавқе олганлар суиистеъмолликлар йўлига ўтишдан ўзини сақлаб қололмайди – нотўғри муҳит уларни шунга мажбурлайди.
Умуман олганда, давлат ва жамият ишларида инсофга суяниб бўлмайди. Ҳамма нарса қонунлар орқали ҳал қилиниши керак. Ҳамма қонун олдида баробар бўлиши шарт.
Сўзда эмас, амалда.
Kun.uz навбатдаги мултфилмида алоҳида одамларга бериладиган мавқе уларни қандай қилиб аждаҳоларга айлантириши ва жамият бошига кулфат бўлишини тушунтириб беради.
Сценарий муаллифи ва режиссёр: Шокир Шарипов
Рассом-аниматор: Жавлон Турдихўжаев
- Kun.uz'нинг ижтимоий долзарб мавзулардаги бошқа мултфилмлари билан ушбу ҳаволада танишинг.
Мавзуга оид
12:38 / 20.12.2024
Исломий молия – нима у? — Kun.uz'да янги мултфилм
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
15:43 / 05.12.2024