Ўзбекистон | 19:13 / 18.01.2023
5244
2 дақиқада ўқилади

2022 йилда «Вақф» фонди томонидан 11,5 млрд сўм хайрия сифатида сарфланди

Энг кўп маблағ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Бу ҳақда «Вақф» фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

«2022 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 11,5 млрд сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланди», деди у.

Сарфланган маблағлар қуйидагича тақсимланган:

  1. Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 87 217 520 сўм;
  2. Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 1 294 110 000 сўм;
  3. Масжидлар қурилиши учун – 436 960 000 сўм;
  4. Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 451 656 250 сўм;
  5. Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 2 783 275 801 сўм;
  6. Ногиронлиги бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 285 962 000 сўм;
  7. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун 4 346 902 000 сўм;
  8. Турли хайрия тадбирлари учун – 1 446 938 600 сўм;
  9. Вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам – 131 257 000 сўм;
  10. Аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга – 299 378 530 сўм;
  11. «Қуръони карим ва тажвид» курси тингловчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 10 800 000 сўм.

Бундан ташқари, йил давомида ичимлик суви танқис бўлган турли ҳудудлар, жумладан Қорақалпоғистон Республикасида 6 та, Қашқадарё вилоятида 6 та, Фарғона вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 1 та жами 15 та артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилиб, аҳолига хайрия сифатида тақдим этилган.

Шунингдек, «Вақф кўмаги» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятининг ҳар бирида 30 тадан жами 60 та қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилага қиймати 215 623 000 сўмлик керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланган.

Мавзуга оид