Жамият | 13:06 / 18.01.2023
17349
2 дақиқада ўқилади

“Бошга тушмагунча билмас эканмиз”: дард билан курашаётган 9 ёшли қизалоққа ёрдам керак

Чарос эндигина 9 ёшга кирди. Эсли-ҳушли бу қизалоқ ёш бўлишига қарамай онасига кўмаклашишга уринади. Яқинда чақалоқ олиб келиши керак бўлгани учун онасига оғир кўтартирмай, қўлидан ишини оларди. Лекин ўзи ҳам оғир кўтариши мумкин эмаслигини билмасди.

У курашаётган дардга чалинган катталар ҳам оғриқлар олдида ожиз кўзёш тўкадилар. Чарос эса кўзёшларини онасига кўрсатмасликка тиришади.

“Катта бўлиб қўлимдан ишларимни олиб, меҳрибон бўлиб қолган. Оғир юк кўтаришга қўймасди. Ўшанда қизимнинг ўзига ҳам оғир кўтариш мумкин бўлмаган экан. Ёш болаларнинг оғир касал бўлганини эшитардим, лекин бошига тушмагунича билмаскан одам”, дейди ҳомиладор ҳолида қизини ҳам, қорнидаги фарзандини ҳам ўйлайвериб адо бўлган онаси Гўзал.

“Чарос тўнғич набирам. Октябр ойида жигари шишиб қорнида сув йиғила бошлади. Йигирма кундан кейин Тошкентга олиб келдик. Жигар циррози деб ташхис қўйишди. Тезда Ҳиндистонга олиб бориб жигар кўчириб ўтказиш операциясини қилиш кераклигини айтишди.

Дадаси донор бўляпти. Укаси ҳамроҳ бўлиб боради. Билетларни олиб қўйдик. 1 февралда кетиши керак, лекин керакли маблағни тўплай олмаяпмиз. Ўғлим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди, бир штатга ҳам етмайдиган ойлик билан бунча пулни жамғара олмаяпти”, дейди бувиси Холбуви она кўзёшларини тиёлмай.

Албатта, дард ҳам, шифоси ҳам Аллоҳдан. Лекин кимдир кимгадир сабабчи бўлади. Шунинг ортидан кўплаб савобларни қўлга киритади. Имконингиз бўлса, қизалоқнинг шифо топиши учун ёрдам беринг!   

Чарос Абдумажидовага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 0424 8995 отаси Нодир Турсунбоев номида

Humo: 9860 0301 4490 4742 онаси Гўзал Ҳожибоева номида

Манзил: Тошкент вилояти, Бўка тумани, Ровот МФЙ, Истиқлол маҳалла 3-уй.

Мавзуга оид