АҚШда ФҚБ собиқ ходими Дерипаска учун ишлаганликда айбланди
АҚШ расмийларига кўра, махсус хизмат собиқ вакили россиялик собиқ дипломат билан бирга тадбиркорга қарши санкцияларни бекор қилишга ёрдам беришга ҳаракат қилган.
АҚШ расмийлари ФҚБнинг собиқ юқори мартабали ходими Чарлз Макгонигални АҚШ санкциялари остида қолган россиялик тадбиркор Олег Дерипаска билан ишлаганликда гумон қилмоқда. 23 январь, душанба куни собиқ агентга нисбатан айблов эълон қилинди.
Прокурорларнинг фикрича, нафақага чиққунга қадар Нью-Йоркдаги Федерал қидирув бюросининг аксилразведка бошқармасини бошқарган 54 ёшли Макгонигал 2019 йилда Дерипаскага қарши санкцияларни олиб ташлашга ёрдам беришга уринган ва 2021 йилда унинг илтимосига кўра, бошқа россиялик тадбиркорнинг фаолиятини текширган, у бунинг учун гўёки «яширин тўловларни» олган.
Иш бўйича яна бир айбланувчи — яна бир АҚШ фуқароси, собиқ СССР, кейин эса Россия дипломати Сергей Шестаков. Иккала шахс ҳам санкцияларни бузиш мақсадида тил бириктирганликда, шунингдек, пул ювишда гумон қилинмоқда.
Макгонигал ва Шестаков дам олиш кунлари ҳибсга олинди ҳамда душанба куни судга келтирилди, улар гаров эвазига қўйиб юборилган.
Олег Дерипаска 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида. Бошқа нарсалар қаторида, Вашингтондаги расмийлар уни 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашувга алоқадорликда гумон қилмоқда.
Мавзуга оид
13:52 / 19.12.2024
ЕИ суди Дерипаска ва икки банкни санкциялар остида қолдирди
10:04 / 15.05.2024
АҚШ Дерипаскага қарши санкцияларни четлаб ўтишга уринишлар учун санкциялар киритди
22:38 / 16.12.2023
АҚШ собиқ разведкачиси россиялик олигархга ёрдам бергани учун жазоланди
08:22 / 16.08.2023