Ўзбекистон | 14:15 / 25.01.2023
28042
2 дақиқада ўқилади

Шўрчи туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилоятида яна бир туман ҳокими ўзгарди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Ҳаитович Худойберганов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Улуғбек Хуррамович Зокиров тасдиқланди.

Улуғбек Зокиров 1974 йил 3 декабрда Сариосиё туманида туғилган. 1995 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги биология ўқитувчиси, иқтисодчи.

У.Зокиров 1997-2022 йилларда тижорат банклари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қишлоқ қурилиш инвест, Марказий банк бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Республика Марказий банк департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Бахтиёр Худойберганов 2019 йил сентябрида Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.

Шу тариқа, Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов ҳокимлиги даврида туман ҳокимлигига тайинланганлар ишдан олинмоқда. Бугун вилоятнинг Ангор, Термиз, Музработ ва Жарқўрғон туманларида ҳам янги ҳокимлар иш бошлади.

Мавзуга оид