Ўзбекистон | 08:07 / 31.01.2023
10633
1 дақиқада ўқилади

Чорвоқдаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонида газ портлаши содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Кеча, 30 январь куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган.

Юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Портлаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид