Ўзбекистон | 12:16 / 16.02.2023
16657
1 дақиқада ўқилади

Наманганда чўян қуйиш цехида юз берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Фото: KUN.UZ

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

2023 йил 15 февраль куни Наманган вилоятининг Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав)да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган.

Бош прокуратура хабарига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид