Дунёдаги энг юқори инфляция даражасига эга давлат номи эълон қилинди
Зимбабве бу кўрсаткич бўйича биринчи бўлди.
2022 йил якунларига кўра, Зимбабве дунёдаги энг юқори инфляцияга эга давлатга айланди. РИА Новости хабарига кўра, Африканинг ушбу давлатида инфляция даражаси 243,8 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, бу кўрсаткич бўйича етакчилар қаторида Венесуэла (234 фоиз) ва Ливан (122 фоиз) ҳам бор. Туркия рўйхатда олтинчи ўринни эгаллади (64,3 фоиз). Европа давлатларидан 17 та давлат юқори 50 таликка кирди. Жумладан, Молдова (30,2 фоиз), Украина (26,6 фоиз), Венгрия (24,5 фоиз), Литва (21,7 фоиз) ва Латвияда (20,8 фоиз) инфляциянинг юқори кўрсаткичи қайд этилган.
Россия 11,9 фоиз кўрсаткич билан 52-ўринда қайд этилди. Қозоғистон (20,3 фоиз), Қирғизистон (14,7 фоиз) ва Озарбойжонда (13,9 фоиз) инфляциянинг ўрта суръати қайд этилган. Беларус ва Ўзбекистонда инфляция мос равишда 12,8 ва 12,3 фоизни ташкил этди.
Энг паст инфляция Хитойда (1,8 фоиз) қайд этилди. 2022 йилда дефляция кузатилган дунёдаги ягона давлат Жанубий Судан бўлиб, у ерда нархлар 11,6 фоизга тушиб кетган.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция даражасини 10 фоиздан пастга тушириш бўйича топшириқ берган эди.
Мавзуга оид
10:13 / 03.12.2024
Ноябр ойи учун инфляция даражаси маълум қилинди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024