Жаҳон | 00:31 / 07.03.2023
17539
2 дақиқада ўқилади

Эрдўғаннинг президент сайловидаги рақиби маълум бўлди

Туркия мухолифати президентлик сайлови учун ягона номзодини эълон қилди.

Фото: AFP

Жумҳурият халқ партияси раҳбари Камол Қиличдорўғли Туркия президенти сайловида мухолифатдаги «Халқ коалицияси»нинг ягона номзоди деб эълон қилинди. 14 май кунига белгиланган сайловда у «Республикачилар коалицияси» номзоди, мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга рақиб бўлади.

Аввалроқ, «Халқ коалицияси» ичида Туркия президентлигига ягона номзодни сайлаш бўйича зиддият келиб чиққан, тортишувлар бир неча ҳафта давом этган эди. Бешта партия Қиличдорўғли номзодини таклиф қилган, «Оқ партия» эса Истанбул мэри Экрем Имомўғли ва Анқара мэри Мансур Ёвош номзодини илгари сурган эди.

Қиличдорўғли мухолифатнинг асосий номзоди деб эълон қилингач, қисқа баёнот бериб, «Халқ коалицияси» мамлакатни бир-бири билан маслаҳатлашиб, келишиб бошқаради» деди.

Туркиянинг ORC агентлиги ўтказган сўровга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған асос солган «Адолат ва тараққиёт партияси» сайлов олдидан обрўсини йўқотаётгани маълум бўлди. Айни пайтда давлат раҳбарининг сиёсий кучини туркияликларнинг 29,1 фоизи қўллаб-қувватламоқда, бу партиянинг январ ойидаги кўрсаткичларидан 1,1 фоизга паст.

Мавзуга оид