Ўзбекистон | 19:30 / 07.03.2023
9295
2 дақиқада ўқилади

Наврўз арафасида ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди 

Ўзбекистонликлар учун авиачипталар, музейлар, маданий мерос объектлари, зиёратгоҳ ва қадамжоларга кириш чипталарига чегирмалар берилади. 

Фото: KUN.UZ

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2023 йил 19-23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий этилди.

Вазирлик республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхатини келтирди.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 18-22 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг эконом ва бизнес класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.

Бундан ташқари, Маданий мерос агентлиги томонидан байрам кунларида агентлик тизимидаги давлат музейи ҳамда дирекцияларнинг чипталарига 10 фоиз чегирмалар эълон қилинди.

Шу билан бирга, «Вақф» хайрия жамоат фондига қарашли ва пулли кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектларида (зиёратгоҳ ва қадамжолар) 18–22 март кунлари кириш чипталар нархига катталар учун 20 фоизли ҳамда ёшлар учун 50 фоизли чегирмалар эълон қилинди.

Мавзуга оид