Ўзбекистон | 14:39 / 09.03.2023
9980
1 дақиқада ўқилади

Депутатлар референдум ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши кутиляпти

Депутатлар бугун Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Ялпи мажлис жонли эфирда намойиш қилинади.

Фото: Kun.uz

9 март куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев хабар берди.

Хабарга кўра ялпи мажлисда депутатларнинг позиция ва хулосалари тингланади.

Таъкидланишича, мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида» қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Тадбир «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон» телерадиоканаллари, «UzReport» телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTubeʼдаги саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда, Конституциянинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда, яъни амалдаги Конституция 65 фоизга янгиланмоқда.

Мавзуга оид