Нурафшонда ноқонуний майнинг ферма аниқланди
Нурафшон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро А.У.га тегишли “Ойбек” МФЙдаги нотурар бино кўздан кечирилганида, хорижий давлат фуқароси Y.S. ва фуқаро Б.Р. ушбу бинода 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:14 / 18.12.2024
1,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди
07:30 / 06.12.2024
28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
20:49 / 19.11.2024
Тошкент вилоятида салкам 7 килоли чақалоқ туғилди
12:10 / 31.10.2024