Ўзбекистон | 13:52 / 31.03.2023
10973
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳар бир мижозга ғамхўрлик ила: Express24 қўллаб-қувватлаш хизмати қандай ишлайди?

Express24 жонли қўллаб-қувватлаш хизмати мижозлар, ҳамкорлар ҳамда курьерларнинг барча турдаги савол ва муаммоларига тез ва самарали ечим топишга ёрдам беради. Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати бошлиғи Екатерина Тишабаева иш жараёнлари қандай тартибда ташкил этилганлиги ҳақида сўзлаб беради.

Фото: Express24

Express24 – маҳаллий озиқ-овқат, маҳсулот ва товарлар етказиш хизмати бўлиб, у Ўзбекистондаги 6та шаҳарда фаолият юритади: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона ва Қўқон. Ҳар куни, куннинг исталган вақтида қўллаб-қувватлаш хизмати операторлари мижозлар билан доимий алоқада. Улар мижозларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳамда барча турдаги мурожаатларга жавоб беришга ҳаракат қиладилар.

Ҳозирда қўллаб-қувватлаш хизматида 39 нафар ходимлар фаолият юритиб келмоқда ва улар мижозлар ҳамда ҳамкорлар билан чат, шунингдек иккита тармоқ орқали 24/7 алоқада: биринчиси – мижозлар ва ҳамкорлар учун, иккинчиси – курьерлар учун. Операторлар доим ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиб, юзага келган вазият учун тезкор ва самарали ечим топадилар.

Қўллаб-қувватлаш хизмати бошлиғи Тишабаева Екатерина беш хил ҳолат мисолида Express24 қўллаб-қувватлаш жамоаси мижозлар билан қандай ишлаши ва юқори даражали хизмат кўрсатишни кафолатлаши ҳақида сўзлаб беради.

- Мижозлар буюртма етказилиши кечикаётганлиги ҳақида мурожаат қилганда сиз қандай йўл тутасиз?

Мижозлар биз билан боғланиб, буюртма етказилиши кечикаётганлиги ҳақида хабар берса, операторлар шу ондаёқ маълумотларни текширишга киришадилар. Биз мижозларга самимий ғамхўрлик ила муносабатда бўламиз, шу сабабли улар учун энг мақбул ечим таклиф қилишга интиламиз. Маълум вазиятларда биз бепул етказиш ёки компенсация тўловини таклиф этишга тайёрмиз.

-  Мижозлар буюртмани зарарланган ҳолда олганликлари ҳақида мурожаатлар ҳам келиб тушадими?

Ҳа, баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Бундай ҳолларда биз мижозга икки турдаги ечимни таклиф этамиз:

1) буюртмани қайтадан, компенсация билан бепул етказиш;

2) буюртмани бекор қилиш ва тўлиқ компенсация олиш.

Баъзи мижозлар буюртмани қабул қилинган ҳолида олиб қолишни маъқул кўрадилар. Бундай ҳолларда биз мижоз ҳисобига компенсация ўтказамиз.

- Буюртма тўлиқ етказилмаганлиги ҳақидаги мурожаатлар қандай тартибда кўриб чиқилади?

Чатда, изоҳларда ёки қўнғироқ орқали унутиб қолдирилган товар ҳақида мижоздан мурожаат келиб тушганда, биз мижоздан унутиб қолдирилган товар етказилгунга қадар кутиш қулайлигини ёки мижоз бонус ҳисобига компенсация ўтказганимиз маъқул келишини аниқлаштирамиз.

1) Агар мижоз унутилган товарни кутишни танласа, операторлар бир зумда ресторан билан боғланиб, янги курьер тайинлайдилар. Бундай ҳолларда етказиш бепул амалга оширилади.

2) Агар мижоз компенсацияни танласа, операторлар Express24'даги мижоз бонус ҳисобига керакли суммани ўтказадилар ва мижоз бу суммадан келажакда фойдаланиши мумкин.

Биз муаммоларга самарали ечим топиш ва мижозларга буюртма қилишда қулайлик яратиш учун зарурий тадбирларни кўришга доим тайёрмиз.

- Мижоз унинг буюртмаси ёки маълум товар ўрнига бошқаси етказилганлиги ҳақида мурожаат қолдирганда қандай йўл тутилади?

Мижоздан буюртмадаги товар ўрнига бошқа товар, ёки умуман бошқа буюртма етказилганлиги ҳақида бизга мурожаат келиб тушганда биз мижозга муаммони ҳал қилишнинг бир неча йўлини таклиф этамиз:

1) Биз буюртма ёки маълум товарни алмаштиришимиз мумкин – бундай ҳолларда буюртма мижозга бепул етказилади;

2) Агар мижоз буюртма ёки товарни алмаштирмасликни маъқул кўрса, оператор буюртма суммасини текшириб кўради. Агар етказилган маҳсулот буюртма қилинганидан арзонроқ бўлса, ўзаро нархдаги фарқ тўлов орқали қопланади.

Бундан ташқари ушбу хатолик туфайли юзага келган ноқулайликни бартараф этиш учун биз мижозга компенсация тақдим этамиз.

- Расмийлаштирилган буюртма учун тўлов турини алмаштириш юзасидан ҳам мурожаатлар келиб тушадими?

Шундай мурожаат билан кўп ҳолатларда мижозлар биз билан эмас, бизнинг операторларимиз мижозлар билан боғланадилар. Бундай ҳолатлар мижоз ҳисобида етарли маблағ мавжуд бўлмаслиги сабабли юзага келади. Бу турдаги буюртмалар операторлар экранларида «тўланмаган» ҳолда кўринади. Биз мижоз билан боғланиб, муаммо ҳақида хабар берамиз ва икки турдаги ечимни таклиф этамиз:

1) карта ҳисоби тўлдирилгандан сўнг биз қайта транзакция ўтказиб, буюртма суммасини ечиб оламиз;

2) тўлов турини нақдга ўзгартириш.

- Express24 қўллаб-қувватлаш хизмати бош тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб берсангиз

Бизнинг бош қоидамиз – мижозларнинг барча савол ва муаммоларига оператив ва энг мақбул ечим топиш. Шу сабабли биз биринчи навбатда мижозлар муаммоларини ҳал қиламиз ва ундан кейингина регламент бўйича бошқа вазифаларга киришамиз: нохуш вазият сабабчиси кимлигини аниқлаштирамиз, маълумотларни масъул бўлимларга етказамиз ва ҳ.к.

Бизнинг энг муҳим фарқли жиҳатимиз, менинг фикримча, бизда мижозларга ёрдам беришга ҳамда уларнинг саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб беришга интилувчи жонли одамларнинг ишлашидир. Бизнинг барча ходимларимиз хушмуомала ва оқкўнгил, улар ҳар бир мижоз билан тил топишишга ҳаракат қиладилар ва бу бизга нохуш вазиятларни кўп ҳолларда ижобий ҳал қилишга ёрдам беради.

Express24 иловсини юклаб олиш

Сайт: express24.uz

Инстаграм: @express24uz

Телеграм: @express24_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид