Жамият | 16:57 / 06.04.2023
12085
4 дақиқада ўқилади

O‘zLiDeP: эркимиз ва эртамизнинг кафолати учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда, аниқ ва тўғри тушунтиришга бағишланган давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент-тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда. Партия фаоллари иштирокидаги тадбирларнинг навбатдагиси водий вилоятларида қизғин тарзда ўтказилмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят ҳамда Чортоқ туман кенгашлари ташаббуси билан тадбиркорлар, фермерлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирокида эвент тадбири ташкил этилди.

Очиқ осмон остида ўтган тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – Зафар Худайбердиев, Барно Мирзамова, Сардор Ғиёсов, вилоят кенгаши раиси Солихон Мўминов, аппарат раҳбари Орифжон Маҳмудов иштирок этди.

– Асосий электоратимиз бўлган тадбиркорлар, фермерлар ва мулкдорларимизга шуни қувонч билан айтишим мумкинки, янгиланаётган Бош қомусимизда миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда, – деди партия етакчиси ўз сўзида. – Жумладан, нафақат банк омонатлари, балки банк операциялари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланмоқда. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда.

Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

Эътибор беринг! Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканликлари кафолатланмоқда. Конституциямизга мазкур қоиданинг киритилиши эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” деган тамойилга асосланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда.

Бошқа нотиқлар ҳам жамики ўзгаришлар негизида юртимизда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.

Айниқса, тадбир сўнгида партия лидери Актам Хаитовнинг “Мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради, шу боис, уни ҳеч иккиланмасдан янгиланаётган Конституцияни халқ Конституцияси дейиш мумкин” деган сўзларини барча қарсаклар билан олқишлади.

«Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники», “Янги Ўзбекистон Конституцияси учун овоз берамиз!” деган чақириқлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва бўлажак референдумда аҳолининг иштирокини оширишга қаратилган ташвиқот тадбири Наманган муҳандислик технологиялари институтида олимлар, ўқитувчи ва талабалар иштирокида давом этди.

O‘zLiDeP вакиллари янгиланаётган Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Бош қомусимизда олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи кафолатланмоқда. Ушбу норманинг киритилиши олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасаларининг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига давлат иштирокини чеклаб, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув жараёнидаги мустақиллигини таъминлайди.

Юқоридаги янгиликлардан кенгроқ баҳраманд бўлган устоз ва талабалар яратилиши кутилаётган кафолатлардан мамнун эканликларини билдиришди. Шунинг баробарида бўлажак сиёсий жараён – референдумда фаол иштирок этишларини айтишди.

ЎзЛиДеП Наманган вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Мавзуга оид